UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  49 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Нефтчи"ни "Андижон" билан ўйинга ким тайёрлайди? Янгиликлар

"Нефтчи"ни "Андижон" билан ўйинга ким тайёрлайди?

Хабарингиз бор, куни кеча "Нефтчи" бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов истеъфога чиқарилди. Аммо, барчани қизиқтираётган бир савол қолмоқда.

Катта эҳтимол билан "Нефтчи" - "Андижон" ўртасидаги учрашув декабрь ойида ўтказилади. Мухлислар яна бир қизиқарли водий дербисини кўришларига шубҳамиз йўқ. Лекин қизиқ бош мураббийсиз қолган "Нефтчи"ни ҳал қилувчи учрашувга ким ҳозирлайди? Яқинда ўтган йиғилишда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров  "Андижон" билан бўлиб ўтадиган ўйинга етарлича тайёргарлик кўриш ҳамда ижобий натижа кўрсатиш бўйича "Нефтчи" футбол клуби масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтган эди. Олдинда вақт оз қолмоқда. Балки, катта ўзгариш кўрмасмиз. Абдусамад Дўрмоновга ёрдам бериб келаётган Сергей Лебедов ҳам жамоани охирги учрашувга тайёрлаш эҳтимоли ҳам мавжуд. Бу борада яқин орада янгилик кўриб қоламиз деган умиддамиз. Сўнгги маълумотларга қараганда бир қатор мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда экан. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика