"Нефтчи"га ФИФА томонидан трансфер тақиқи қўйилди!

Administrator
29 янв 2025
Фарғона клуби тақиққа учради.

ФИФА сайтида "Нефтчи" клуби ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича  тақиққа учрагани бўйича маълумот пайдо бўлди. Бу тақиқ учта трансфер ойнаси учун амал қилади. Ушбу тақиққа мураббий Владимир Ежуров олдидаги қарздорлик бартараф этилмагани сабаб бўлган.

Аввалроқ, "Нефтчи"га мавсум бошида шартнома имзолаган ҳудудий академия олдидаги қарзини бартараф этмагани учун ЎФА томонидан тақиқ қўйилгани хабар берилганди.

Маълумот учун, "Нефтчи" клуби айни дамда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia