UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  1 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  2 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  67 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

«Нефтчи»да украиналик мураббий иш бошлади Янгиликлар

«Нефтчи»да украиналик мураббий иш бошлади

«Нефтчи» украиналик мураббий Андрей Анненков билан шартнома имзолади.

«Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоамизда украиналик тажрибали мураббий Андрей Анненков ёрдамчи сифатида Виталий Левченко билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Андрей Анненков меҳнат фаолиятини 1986 йил «Авангард» Курск клубида бошлаган. Кейинги икки йилни украиналик мутахассис «Искра» (Смоленск) жамоасида ўтказди.

1990 йилда у «Динамо» Киев таклифини қабул қилди ва икки йил Киевда ишлади. Шунингдек, Андрей Анненков Украина терма жамоасида ҳам фаолият юритган мураббийлардан ҳисобланади.

Андрей Михайилович Анненков 2007 йилдан Киевнинг «Арсенал» клуби ёшлар жамоасида фаолиятини бошлади. Турли тоифадаги жамоаларда яхши натижаларга эришган мураббий 2014/15 йилги мавсумда «Арсенал» жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланади.

2019 йилда Украина U-20 терма жамоаси бош мураббийи Александр Петраков штабида ишлаб, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланди. Мазкур турнирда юксак натижани қўлга киритганлиги муносабати билан мутахассис Украина жисмоний тарбия ва спорт ишчиси унвони билан тақдирланади.

2021/22 йил мавсумида у Одессанинг «Черноморец» клуби мураббийлар штабига қўшилади.

2021 йил август ойида Украина терма жамоаси бош мураббийи Александр Петраковга ёрдамчи мураббий бўлиб ишга киришади.

Андрей Михайлович Анненковнинг сўнгги иш жойи эса Арманистон миллий терма жамоаси бўлди. Мураббий у ерда ҳам Александр Петраков билан ҳамкорликда ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб борди»- дейилган «Нефтчи» матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика