UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  19 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  3 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5

"Нефтчи": Ёшларимиздан жанговор дуранг Янгиликлар

"Нефтчи": Ёшларимиздан жанговор дуранг

Теглар :  НефтчиНасаф
"Нефтчи" ёшлар жамоаси 3 ноябрь куни сафарда "Насаф"га қарши рақобат олиб боришди.

Айтиш керакки, ёмғирли об-хаво остида кечган бахсдан нафақат томошобинлар балки футболчиларнинг  ўзлари ҳам завқланишди. Ушбу  ўйинда нақд  8 маротаба дарвозалар ишғол этилди! Голларни бир-биридан чиройли киритилгани эса учрашувни янада безади. Умуман олганда, шу куни хар иккала жамоа вакиллари ҳам очиқ ва хужумкор футбол намойиш этишди. Ўйинда  "Насаф" тезкор гол киритди. Бироқ мехмон футболчилар кўп  ўтмай Абдужамол Исроиловнинг голи орқали бунга жавоб беришди. Шундан сўнг жамоалар кетма-кет гол киритишни бошлашди. Аксарият вазиятларда "Насаф" жамоаси хисобда олдинга чиқиб олганда "Нефтчи" ўринбосарлари мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Нихоят, 90 дақиқалик голлар шоуси 4:4 натижаси билан хотима топди.

 "Насаф" - "Нефтчи" 4:4 (2:2)

Голлар:
Дилшод Хушбаков 3, 65, Илдар Маматказин 25, Сирожиддин Қўзиев 48 - Абдужамол Исроилов 6, Хуршид Асқаралиев 40, Абдураҳмон Абдулҳақов 55, Сарвар Абдуллаев 90

"Насаф": Умид Эргашев, Акмал Олимов, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Хушбаков, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Акбар Муродов, Сардор Садуллаев, Акмал Мозговой, Илдар Маматказин, Нажмиддин Нормуродов.
Захира: Музаффар Шарипов, Шароф Муҳиддинов, Раҳимбек Жавлиев, АБдулазиз Нишонбоев, Шохрух Неъматов, Бобир Абдихолиқов, Жаҳонгир Қурбонов

"Нефтчи": Абдумавлон Абдужалилов, Хуршид Асқаралиев, Иброҳим Нўъмонов, Ислом Тошпўлатов, Отабек Муҳаммаджонов, Абдужамол Исроилов, Миржамол Неъматов, Анвар Абдулҳақов, Эломонжон Каримов, Анвар Аминжонов, Шодиёр Хожиматов
Захира: Сергей Смородин, Сарвар Абдуллаев, Сардор Қулматов, Азамат Холматов, Мўминжон Мамуржонов, Ҳусанбой Ғаниев, Абдураҳмон Абдулҳақов

"Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика