"Нефтчи": Йиғин давом этмоқда. Ҳамза Каримов жамоага қўшилди
18 янв 2017 09:20
Янгиликлар
"Нефтчи": Йиғин давом этмоқда. Ҳамза Каримов жамоага қўшилди
Фарғонанинг “Нефтчи” футбол клуби Олий лига-2017га тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бормоқда.
Пойтахт йиғини бошланишидан аввал жамоа “Сўғдиёна”дан Музаффар Музаффаров ва “Навбаҳор”дан Акрам Баҳриддиновларни ўз сафига расман қўшиб олганини маълум қилгандик. Тошкент йиғин доирасида яна бир янги номга гувоҳи бўлишимиз мумкин. Ўзининг “Насаф” жамоасидаги ишончли ўйинлари билан мухлисларга танилган тажрибали Ҳамза Каримов “Нефтчи” жамоаси машғулотларига келиб қўшилди. Шунингдек ўтган мавсумни “Металлург”да ўтказган Саиджон Абдужабборов ҳам “Нефтчи” ихтиёрида эканлигини айтиб ўтиш мумкиндир. Қуйида машғулотлардан суратларни томоша қилишингиз мумкин.
Бугун фарғоналиклар “Металлург”га қарши навбатдаги ўртоқлик баҳсида иштирок этишади. Ўйин “Чилонзор” стадионида соат 14:00да бошланади.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар