"Нефтчи": Янги йил байрами нишонланди

Narzulla Saydullayev
27 дек 2015
26 декабрь куни Фарғона шаҳридаги "Мираж" кафесида "Нефтчи" клубининг Янги йил байрами бўлиб ўтди.

Тадбирда "Нефтчи" футболчилари, мураббийлар штаби, клуб ходимлари, фан-клуб аъзолари, ОАВ вакиллари ва бир қатор меҳмонлар иштирок этишди. Байрам дастурини "Рухсор" радиоси бошловчиси Ҳожиакбар Жабборов ҳамда "DJ Fora" олиб боришди. Тадбирда сўзга чиққан Салимжон Зокиров, Андрей Фёдоров, Мурод Исмоилов, Ҳаким Файзиев каби Фарғона футболи жонкуярлари барчани Янги йил байрами билан қутлади. Шунингдек, шоу тарзида бўлиб ўтган кечада Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубов ҳам жамоадошларини байрам билан табриклаб, барчани рақсга таклиф қилишди.

"Рухсор" ТРК матбуоти хизмати.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia