"Нефтчи" янги мавсумга Тошкент, Анталья ва Фарғонада тайёргарлик кўради

Narzulla Saydullayev
28 дек 2021
Янги мавсумда Суперлигада иштирок этадиган "Нефтчи" жамоаси беллашувларга тайёргарлик режасини белгилаб олди.

Режага кўра, янги мавсумга тайёргарлик ишлари 3 босқичда амалга оширилади.

6 январдан бошланадиган I босқичда Илҳом Мўминжонов шогирдлари Тошкентда йиғилиб, машғулотларга киришадилар. Бу жараён 17 январгача давом этиб, орада 1та ўртоқлик учрашувини ўтказиш кўзда тутилган.

20 январдан 10 февралгача давом этадиган II босқични фарғоналиклар Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтказишади. Бу босқичда тайёргарликнинг муҳим қисми сифатида 4та ўртоқлик-назорат учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

Тошкент ва Туркияда машғулот ва назорат ўйинларини ўтказган "Нефтчи" жамоаси мавсумга тайёргарликнинг III босқичини Фарғонада давом эттиради. Бу босқичлар жараёнида жамоага қабул қилинган янги футболчиларнинг нимага қодир эканликлари ва жамоанинг мавсумга тайёргарлик даражасига баҳо берилади", - деб ёзади "Нефтчи" матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia