"Нефтчи" Туркияда Руминия, Сербия, Косово ва Македония клубларига қарши ўйнайди

Narzulla Saydullayev
7 янв 2025
Янги мавсумда юқори мақсадларни кўзлаган Виталий Левченко бошчиликидаги "Нефтчи" клуби Туркиянинг Анталия шаҳрига етиб бориб, машғулотларни бошлаб юборди.

Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида "Нефтчи" бир қатор назорат учрашувларини ўтказишни режалаштирган:

Рақиблар сифатида "Херманнстадт" (Руминия), "Младост" (Сербия), "Приштина" (Косово), "ИМТ Белград" (Сербия) ва "Силекс" (Македония) клублари танланган.

"Нефтчи" матбуот хизмати ушбу учрашувларни жонли эфирда намойиш этишга ҳаракат қилади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Нефтчи” матбуот хизмати