

Тез орада ФИФА клубдан трансфер тақиқини олиб ташлайди. Шу хабарни ўқиган "Нефтчи" клуби собиқ футболчиларидан бири сайтимиз билан боғланди ва ичидагиларни тўкиб сочди:
"Клубларимиз доим легионер футболчиларнинг қарзларини биринчилардан бўлиб тўлаб беришади. Чунки уларни ФИФА ҳимоя қилади. Маҳаллий футболчилар эса "топар ойида олади". Нима маҳаллий футболчилар одам эмасми? Уларни оиласи, бола-чақаси йўқми? Йил давомида шу жамоа учун ўйнаймиз, лекин пешона теримизни ололмаймиз. Қизиғи бу нарса деярли ҳар йили такрорланаверади. Фақат "Нефтчи"да шунақа демоқчимасман. Ёки у клубда, ёки бу клубда шунақа бўлаверади. 2024 йилда "Нефтчи"да ўйнаган маҳаллий футболчилардан сўрангчи қачон охирги марта маош олишибди? Ҳозир ҳам клубда ўйнаётганлар дардини кимга айтишни ҳам билмайди. Чунки кўз-кўзга тушиши бор", - деди исм фамилияси сир қолишини сўраган "Нефтчи" собиқ футболчиларидан бири.



