

"Ўтган мавсумда ўзининг ёрқин ўйинлари билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритилишида катта ҳисса қўшган тажрибали ярим ҳимоячи Шерзод Каримов билан шартнома муддати узайтирилди.
Янги футбол мавсумида ҳам Шерзод Каримов жамоамизнизнинг Суперлигадаги ғалабали юришларига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирган ҳолда, унга куч-қувват, ғайрат-шижоат ва улкан омадлар ёр бўлишини тилаймиз", - дейилади клуб хабарида.



