UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  98 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Нефтчи" сербиялик мураббий билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Нефтчи" сербиялик мураббий билан шартнома имзолади

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби сербиялик мутахассис Милан Чирич билан шартнома имзолади

"Мураббийлар штабини хорижлик мутахассислар билан мустаҳкамлаш йўлидан бораётган "Нефтчи" клуби раҳбарияти сербиялик тажрибали мураббий Милан Чирич билан шартнома имзолади. Жамоада жисмоний тарбия мураббийи сифатида иш олиб борадиган бу мутахассис футболчилик фаолиятини Сербиянинг "Радницкий Пирот" клубида бошлаган. Сўнгра фаолиятини "Обилич" жамоасида давом эттирган. 2010 йилда жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийлик тажрибасини ўрганишга киришди. Шу соҳада иш бошлаб, ўз юртидан ташқари Болгариянинг  ЦСКА, "Лудогорец",  Хитойнинг "Дунджин Шаньян", "Гуаньлянь Дунгуань" ва Уммоннинг "Ал-Сувайх" каби таниқли клубларида фаолият юритиб, бу соҳада меҳнатсевар, маҳоратли ва ижодкор мутахассис сифатида шуҳрат қозонди. 

Ишонамизки, ана шу истеъдодли мутахассис Фарғона футболининг ривожига баракали ҳисса қўшиб, шу соҳа мутахассислари ва ихлосмандларининг меҳру-эътиборини қозонади", - дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика