

Куни кеча фарғоналиклар сафига асли Камерунда туғилган бугунги кунда эса Белоруссия фуқароси ҳисобланадиган ҳужумчи Терентий Луцевич келиб қўшилди. 25 ёшли футболчи ўтган мавсумни Беларуссиянинг "Торпедо-БелАз" жамоасида ўтказди. Фаолияти давомида Белоруссиянинг бир қатор жамоаларида тўп сурган. Бўйи 1,93 см бўлган ҳужумчи айни пайтда Андрей Фёдоров қўл остидаги жамоа сафида шуғулланмоқда.




