UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ – "Арсенал" 0:0 (матнли трансляция)  34 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  2 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 23:10Саудия Арабистони. "Ал Насср" – "Ал Иттиҳод" (онлайн ҳисоб)  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  5 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   5 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  20 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  8 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  27

"Нефтчи" ПФК матбуотдаги асоссиз янгилик ва миш-мишларга эътибор бермасликларини сўрайди Янгиликлар

"Нефтчи" ПФК матбуотдаги асоссиз янгилик ва миш-мишларга эътибор бермасликларини сўрайди

Теглар :  Нефтчи
Фарғонанинг "Нефтчи" футбол клуби жорий йилнинг 5 январь санасидан Олий лига-2017га иккинчи тайёргарлик босқичини бошлайди.

Маълумот ўрнида, бугун жамоанинг 25 нафар аъзоси Тошкент шаҳридаги Республика илмий-амалий спорт тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтишди. Жамоа сафида янги футболчилар ҳам бор. Бу борада навбатдаги йиғин старт олгандан сўнг маълумот берамиз.

Таъкидлаш ўринлики, сўнгги пайтларда матбуот саҳифалари жамоамиздаги ўзгаришлар хақида турли-хил қарашлар билан маълумотлар чоп этмоқда. "Нефтчи" ПФК ўз мухлисларидан матбуотдаги асоссиз янгилик ва миш-мишларга эътибор бермасликларини сўрайди. Олий лига-2016даги муваффақиятсиз натижалардан сўнг клуб раҳбарияти томонидан янги мавсумда юқори ўринлар ва кўрсаткичларни қайд этиш мақсадида, Чемпионат-2017 учун навбатдаги истиқболли режа тузиб чиқилмоқда. Албатта мавсумлар оралиғида жамоамиз таркибини янада кучайтиришга жиддий эътибор қаратилади. Табиийки, бу орада жамоа сафида ўзгаришлар кузатилади.  

Айтиш керакки, орадан кўп ўтмай яъни, 6 январь куни "Нефтчи" Бош мураббийи Андрей Фёдоров Москвадан клуб ихтиёрига қайтиб келади ва шундан сўнг жамоанинг янги мавсумдаги мақсад ҳамда режалари борасида батафсил расмий маълумот берамиз.

"Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика