"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили
21 окт 17:47
Янгиликлар


"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили
✅❌ "Андижон" – "Шўртан"
"Шўртан" ўйинчиси тўпга етмоқчи бўлиб, эҳтиётсизлик билан рақибининг ўнг оёғига чап оёғи билан урилиб, қоида бузилишга йўл қўйди. Тўғри қарор – 11 метрлик жарима зарбаси ва тўпга етишиш ҳаракати билан рақибни гол уриш учун аниқ имкониятдан маҳрум қилгани учун сариқ карточка берилиши керак эди.
P.S. Ҳакам ушбу ҳолатда қоидабузарга сариқ карточка кўрсатмади.
✅❌ "Андижон" – "Шўртан"
"Шўртан" ҳимоячиси хавфсизликни ўйламасдан, мутлақо эҳтиётсиз тарзда яккакурашга киришди. Дастлаб у рақибининг оёғига зарба берди, шундан кейингина тўпга озгина тегди. Тўғри қарор – қўпол ўйин учун пенальти белгилаш ва огоҳлантириш.
P.S. Ҳакам бу вазиятда ҳам сариқ карточка кўрсатмади.
✅ "Андижон" – "Шўртан"
Иккала ўйинчи ҳам тўпга интилмоқда, аммо ҳеч бири унга ета олмаяпти. "Шўртан" жамоаси футболчисининг йиқилишига оёқлар ўртасидаги тўқнашув сабаб бўлмаган. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш. VAR асоссиз равишда аралашди.
✅ "Сўғдиёна" – "Сурхон"
"Сўғдиёна" ўйинчиси рақибининг оёғига зарба бериб, эҳтиётсиз тарзда тўп учун курашмоқда. Яккама-якка курашга киришиш хусусиятидан ташқари, бу ҳолатда ҳаракатлар жуда шиддатли бўлди. Тўғри қарор – сариқ карточка кўрсатиш (бу охир-оқибат ўйинчи учун иккинчи огоҳлантириш бўлди).
✅ "Навбаҳор" – "Бунёдкор"
"Бунёдкор" ҳимоячиси қўлини танасидан узоқлаштирган ҳолда ўйнаган, бу унинг танасини ғайритабиий равишда кенгайтирган. Тўғри қарор – интизомий чоралар қўлламасдан пенальти белгилаш.
✅ "Навбаҳор" – "Бунёдкор"
"Навбаҳор" ҳужумчиси тўпни дарвозага йўналтирмоқчи бўлиб, оёғи билан дарвозабонга тегиб кетди. Тўғри қарор – голни бекор қилиш ва "Бунёдкор" фойдасига жарима зарбаси белгилаш.
✅ "Пахтакор" – "Қизилқум"
"Қизилқум" ўйинчиси рақибнинг олдинга ҳаракатланишига ҳақиқатан ҳам тўсқинлик қиладиган ушлашни амалга оширган. Бурчакдан тепилган тўп кураш олиб бораётган футболчилар зонасига йўналтирилган. Тўғри қарор – пенальти белгилаш ва спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракат учун сариқ карточка кўрсатиш.
✅ "Пахтакор" – "Қизилқум"
"Қизилқум" ўйинчиси ҳаддан ташқари куч ишлатиб, яккама-якка курашга киришди. У тўпиқдан юқорироқ тана аъзосини "эзғилаш"га қаратилган усул билан ташланиб, оқибатда рақибининг оёғини синдириш хавфига йўлиқтирди. Тўғри қарор – ўйин қоидалари жиддий равишда бузилганлиги учун қизил карточка кўрсатиш.
❌ "Пахтакор" – "Қизилқум"
Бизнингча, ҳакам "Пахтакор" фойдасига пенальти белгилаб, хато қилди. Бу оддий кураш эди: рақибнинг қўлини озгина ушлаб туриш унинг кейинги ҳаракатларига таъсир кўрсатмаган ва йиқилишига сабаб бўлмаган. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш.
❌ "Нефтчи" – ОКМК
"Нефтчи" ўйинчиси эҳтиётсизларча яккама-якка курашга киришиб, рақибининг тўпиғига бутса тишлари билан тегиб кетди. Тўғри қарор – жарима зарбаси белгилаш ва қўпол ўйин учун сариқ карточка кўрсатиш. Бу вазиятда майдондан четлатиш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас: тўпни ўйнашга уриниш мавжуд, ўйинчи тўқнашув оқибатларини юмшатиш учун оёғини тортиб олишга ҳаракат қилган, курашга киришиш шиддати – ўрта даражада.
P.S. Ҳакам бу ҳолатда сариқ карточка кўрсатмади.
Шу тариқа, 25-тур ўйинларида ҳакамлар тўртта хатога йўл қўйди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Мана шу Алибоевни холати адашмасам шу сайтда тўртинчи ё бешинчи марта чиқаяпти