“Нефтчи” Музаффар Музаффаров ва Акрам Баҳриддинов билан шартнома тузди
10 янв 2017 16:40
Янгиликлар
“Нефтчи” Музаффар Музаффаров ва Акрам Баҳриддинов билан шартнома тузди
Ўтган мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби таркибида ўтказган Музаффар Музаффаров “Нефтчи” жамоаси билан икки йиллик келишувга эришди. Айтиш керакки, 2014-йилги мавсумда Музаффар “Нефтчи” ёшлар жамоасида фаолият олиб борган ва асосий таркибда ҳам дебют қилишга эришган.

Шунингдек, Олий лига-2016да ўзининг ёрқин ўйинлари ва голлари билан “Навбаҳор” жамоасида порлаган Акрам Бахриддинов жорий мавсумдан бошлаб “Нефтчи” жамоасининг шарафини ҳимоя қилади. “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси билан ҳам икки йиллик битимга имзо чекилди.
Айтиш керакки, хар иккала футболчи ҳам бош мураббий Андрей Фёдоровнинг таклифи билан жамоа сафига қўшилди. Бошқа клублардан фарқли ўлароқ “Нефтчи” жамоаси янги ўйинчилари билан узоқ муддатли шартнома тузди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар