UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  0 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  5 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2

«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади Янгиликлар

«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади

Теглар :  Нефтчи
«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади.

«Янги мавсум бошланиш арафасида жуда кўплаб мухлислар абонемент сотиб олиш истагини билдиришмоқда. Ушбу истак ва таклифларни инобатга олган ҳолда 20 февралдан бошлаб клуб ўз мухлислари учун 1 йиллик абонемент сотишни бошлади.

Мухлисларга ушбу абонемент 2025 йилги мавсум давомида, «Истиқлол» стадионда ўтадиган жамоамиз иштирокидаги Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда кубоги учрашувларига кириш имкониятини беради.

Абонемент қулайликлари:

1. Чиптахоналарда узоқ ва узун навбатда турилмайди.

2. абонементи бор мухлис стадионга кириш учун махсус абонементликлар учун ажратилган эшикдан киради.

Абонементларни сотиб олиш учун «Нефтчи» клуби маркетинг бўлимига мурожаат қилиш мумкин. Абонементларни нақд пул, пластик карточка ва пул ўтказиш орқали сотиб олиш мумкин. Абонементларнинг асосий қисми марказий секторлардан бўлиб абонементлар сони чегараланган», — дейилган «Нефтчи» матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.

Чипталар «Истиқлол» стадиони кассаларида , Фарғона шаҳар деҳқон бозорига киришдаги автотураргоҳда жойлашган махсус кассалар ва Марғилон шаҳрида жойлашган «Ансор» савдо мажмуасига кириш қисмидаги кассада сотилмоқда!

Қўшимча маълумотлар учун:

+99890 630 98 64

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика