"Нефтчи" мураббийи: "Биз рақибга нисбатан бир бош устун ўйнадик"
10 мар 2018 22:41
Янгиликлар
"Нефтчи" мураббийи: "Биз рақибга нисбатан бир бош устун ўйнадик"
"Сўғдиёна" - "Нефтчи" (0:0) ўйинидан сўнг "Нефтчи" мураббийи Баҳром Ҳайдаров микс-зонада ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Баҳс юқори суратда ўтди. Хар иккала жамоа ҳам учрашув бошида ўзларида яхши таассурот қолдиришди. Бироқ инжиқ об-ҳаво шароити жамоаларга ўйнаш учун тўсқинлик қилди. Барибир қизиқ ўйин кўрдик.
"Нефтчи" иккинчи бўлимда жонланди. Ҳатто рақибга нисбатан бир бош устун тўп сурди. Жиззах жамоасига ҳурмат сақлаган ҳолда шуни айтаманки, бугун "Нефтчи" ғалабага лойиқ эди. Биз Жиззахга уч очко учун келгандик. Афсуски, бунинг уддасидан чиқа олмади. Энди эътиборимизни кейинги ўйинларга қаратамиз, - деди Баҳром Ҳайдаров.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар