"Нефтчи" матбуот хизмати раҳбари Тома Табатадзе билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
11 июл 2023 14:19
Янгиликлар
"Нефтчи" матбуот хизмати раҳбари Тома Табатадзе билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
"Тома Табатадзе билан боғлиқ вазиятга изоҳ бераман. Биринчи даврада 13 ўйинда майдонга чиқиб, 6 (4) та гол уришга муваффақ бўлган футболчи билан жамоамиз ўртасида йилнинг охиригача шартнома мавжуд эди, бироқ биринчи давра якунлангач, Табатадзе клуб раҳбариятига жамоадан кетишини хохлашини айтиб ўтди, лекин жамоамиз раҳбарияти ва мураббийлар уни шартномасига асосан йил якунига қадар клубда қолишга кўндиришга харакат қилмоқда.
Лекин Томани ўзи негадир жамоамиз сафида тўп тепишни хоҳлаяпти. Ваҳоланки, клуб ва футболчи ўртасида хам молиявий, хам маънан муаммо умуман йўқ. Хозирги кунда футболчини жамоамиз билан тузилган шартнома бандида трансфер суммаси кўрсатиб ўтилган агар футболчи ёки янги клуби ушбу пулларни тўлаб берса, футболчи иккинчи даврдани бошқа клубда бошлаши мумкин.
Яна такрорлайман, бу ерда жамоа футболчини мавсум сўнгига қадар олиб қолиш учун харакат қилмоқда. Футболчи қолишни истаса, клуб бу ҳолатдан фақат мамнун бўлади. Агар кетмоқчи бўлса, шартномага асосан иш тутилади.
Вақтида Акмал Холматовлар кетган... Хаёт давом этади", – дейилади "Нефтчи" матбуот котиби хабарида.
Фикрлар