“Нефтчи” жамоаси Жалолободга етиб борди
08 июн 2018 14:54
Янгиликлар
“Нефтчи” жамоаси Жалолободга етиб борди
Бугун эрталабдан Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрига йўл олган “Нефтчи” жамоаси бироз аввал манзилга етиб келди.
Қўшни мамлакат чегарасида “Нефтчи” ПФК делегациясини Қўчқоротанинг “Нефтчи” клуби вакиллари кутиб олишди ва Жалолобод шаҳри томон бошлашди. Айтиш керакки, қирғизистонликлар Фарғона жамоасини жуда илиқ ва самимий руҳда қарши олишди.
Таъкидлаш жоиз, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ва Қўчқоротанинг “Нефтчи” клублари ўртасидаги ўртоқлик баҳсини ўтказишдан мақсад ён қўшнилар билан илиқ муносабатларни давом эттириш шунингдек қардош халқларга спорт борасида ҳам тажриба алмашишларида катта кўмак беради.
8 июнь кунги беллашувга Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳри мезбонлик қилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 17:30 да старт олади.
Баходир Эргашев
Жалолобод шаҳридан

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар