UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  21 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  4 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!" Янгиликлар

"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов жамоа матбуот хизматига интервью берди.

"Нефтчи" 3-4 йилдан буён шаклланиб келмоқда. Ўтган йилги ва бу йилги мақсадимиз Суперлига чемпиони бўлиш, мамлакат кубогини қўлга киритиш. Агар бу совринларни ютсак Элит ОЧЛда иштирок этишимиз аниқ бўлади. Асосий мақсадимиз мана шу.

Жамоамиз асосий қисми ўзгарди. Клубга кўплаб янги футболчиларни жалб қилдик. 5-январдан буён машғулотларни кузатиб келяпмиз, барчаси тажрибали, масъулиятли ва "Нефтчи"га нима мақсадда келгани билиниб турибди. Янги футболчилар иштиёқ ва шижоат билан келишган, барчамизнинг мақсадимиз бир - Фарғонага Ўзбекистон чемпионлигини қайтариш.

Кунига 2 маҳал машғулотлар бўлмоқда, биринчи йиғинда 4 та фитнесс куни белгиланган. Бошида футболчиларга формага кириб олишда қийин бўлмоқда, чунки машғулотлар оғир. Лекин мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятининг кўнгли тўлмоқда, чунки айтиб ўтганимдек ҳамма жон бериб ишламоқда. Меҳмонхонадаги шароитлар яхши, майдон ҳолати аъло даражада. Футболчилардан ҳали шароитлар бўйича шикоятлар келиб тушгани йўқ, ҳамма хурсанд. Бу ерга ҳеч ким дам олгани келмаган, ишлагани келганмиз. Ишлаш учун ҳамма шароит яратиб берилган.

"Нефтчи" яна икки нафар машҳур футболчи билан музокара олиб боряпмиз. Тез кунларда янгилик бўлиб қолади", - деди "Нефтчи" клуби ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов. 



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика