

Тожикистонлик футболчи янги мавсумни Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасида бошлаши мумкин. Бу ҳақида Тожикистон нашрлари хабар бермоқда.
23 ёшли футболчи йил бошида «Локомотив»дан «Нефтчи»га кўчиб ўтганди. Тожикистонлик футболчи «Нефтчи» сафида Суперлигада 23 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 3 та голли узатма бор.




