UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

НДПИ жамоаси Қорақалпоғистон кубогини қўлга киритди Янгиликлар

НДПИ жамоаси Қорақалпоғистон кубогини қўлга киритди

Нукус шаҳрида футбол бўйича Қорақалпоғистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Турнирда олий ва ўрта таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлардан жами 12 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боришди.

Мусобақада Ажинияз номидаги Нукус педагогика институти жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Бекмуратов Жамал мураббийлик қилган жамоа дастлабки босқичда Нукус тумани майдонида меҳмон бўлиб 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекиб қайтган бўлса, ўз майдонидаги беллашувда йирик 5:1 ҳисобида зафар қучди.
Кейинги ўйинда НДПИ жамоаси Хўжайли тумани жамоаси билан ўйнаши керак эди. Бироқ бу ўйинда хўжайлиликлар иштирок этишмади ва оқибатда Ж.Бекмуратов шогирдларига техник ғалаба ёзилди.


Финал ўйинида НДПИ ва Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоалари чиқишди. Мазкур тўқнашувда институт жамоаси Наврўз Алимовнинг "дубл"и эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритди.

Ғолибларга диплом ва кубок топширилди. Қимматбаҳо ёки арзон совғалар ҳам берилмагани бироз аянчли ҳолат бўлди.

Мусобақа якунланганидан сўнг биз мураббий ва футболчилар фикрлари билан танишдик.


- Турнирда ўтказилган 3 та ўйинда ҳам жамоамиз устунликка эришди ва ҳақли тарзда ғолибликни қўлга киритдик. Жамоамиз сафида "Орол"даги ўйинлари орқали мухлисларга таниш бўлган Наврўз Алимов, Мирас Карлибоев, Азамат Илясов каби футболчилар асосий ролни ижро этишди. Энди жамоамиз иккинчи лига жамоалари орасида бўлиб ўтадиган Республика босқичида иштирок этишади, - дейди НДПИ жамоаси устози Ж.Бекмуратов.

- Учрашувлар анча муросасиз тарзда кечди. Айниқса финал қийин бўлди. Университет жамоасида ҳам анча кучли футболчилар бор эди. Бироқ якунда омад бизга кулиб боқди. Жамоанинг муваффақиятларида мураббийларнинг ҳиссаси юқори бўлди. Финалда гол уришни жуда хоҳлагандим. Бироқ гол ура олмаган бўлсам ҳам, жамоамнинг ғалабасидан хурсанд бўлдим. Энди Республикамизнинг бошқа вилоятлари жамоаларига қарши ўйинларга тайёргарлик кўрамиз", - дейди НДПИ жамоаси ярим ҳимоячиси Азамат Илясов.

Яқин орада Азамат Илясов билан кенг қамровли суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фурқат Юсупов
Нукус шаҳридан махсус


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика