

Беллашувнинг 2-дақиқасидаёқ навоийликларнинг россиялик легионери Руслан Маргиев 11-метрлик жарима зарбасидан ҳисобни очди. Беллашув тугашига саноқли дақиқалар қолганда Рудик Мкртчайн мувозанатни тиклаб, ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди -1:1.
Ҳамиджон Актамов шогирдлари Туркия йиғини доирасида илк учрашувда Қозоғистоннинг “Актобе” жамоасини (2:1) мағлуб этишганди.



