UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  0 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  16 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  4 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12

Назорат баҳси. “Пирин” (Болгария) - “Нефтчи” (Ўзбекистон) 2:1 Янгиликлар

Назорат баҳси. “Пирин” (Болгария) - “Нефтчи” (Ўзбекистон) 2:1

Фарғона бош жамоасининг Туркиядаги йиғини режа асосида давом этмоқда.

7 февраль оқшомида “Нефтчи” жамоаси Болгариянинг “Пирин” клубига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этди. Ўйин 2:1 натижасига кўра рақиб фойдасига якунлади. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, беллашув тенг курашлар остида ўтди. “Пирин” жамоаси янги мавсумга бўлган тайёргарлик жараёнини якунлаб бормоқда ва жамоа деярли мавсумга шай ҳолатда деб айтиш мумкин. Шу омилларни инобатга олганда, ўйинда болгарияликлар голли вазиятларнинг иккитасидан унумли фойдаланишга муваффақ бўлишди. Фарғоналиклар сафидан эса Никита Павленко бир марта Болгария жамоаси дарвозасини нишонга олди. 2:1. Умуман олганда 2 махалдан оғир юкламали машғулотларни давом эттираётган футболчиларимиз “Пирин”га қарши ўйин орқали ўзларида ёмон таассурот қолдиришмади. Беллашув давомида Шерзод Ҳакимов ҳамда Муҳсин Убайдуллаевлар кичик жароҳатларга дуч келишди.

“Нефтчи” ўйинда қуйидаги таркибда ҳаракатланди.

Асосий таркиб
: Ўткир Юсупов, Муҳсин Убайдуллаев, Ҳамза Каримов, Иброҳим Нўъмонов, Дилёр Ирматов, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Абдужамол Исроилов, Аббос Махсталиев, Саид Абдужабборов, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Сергей Концевой, Ҳусниддин Ғофуров, Фурқат Ҳасанбоев, Умид Қодиров, Дамир Низанов, Дмитрий Комаровский, Никита Павленко, Абдураҳмон Абдулҳақов, Мўйдин Мамазулумов

“Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби 9 февраль куни Босния ва Герцеговинанинг “Сараево” жамоаси бўлади. Режадан яна бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўрин олган.


“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика