Найнгголан 100 минг евро жарима тўлайди
04 янв 2018 17:12
Янгиликлар
Найнгголан 100 минг евро жарима тўлайди
"Рома" ярим ҳимоячиси Ража Найнгголан ижтимоий тармоқдаги жонли видеоэфири учун жазоланади.
Бельгиялик футболчи Янги йилни дўстлари даврасида кутиб олди. У байрам пайти ижтимоий тармоқларнинг бирида видеотрансляция уюштирди.
Футболчи трансляция вақтида спиртли ичимлик ичиб, оғзига келган беъмани гапларни айтди. Кейинроқ ушбу видео ўчириб ташланди.
29 ёшли Найнгголан ушбу воқеадан бир неча соат ўтиб ўзини тутиши учун узр сўради.
Шунша қарамасдан, Найнгголан 100 минг евро жарима тўлайди. Хавбек "Аталанта"га қарши баҳсда ҳам майдонга тушмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар