"Navruz Cup-2022". Ўзбекистон МТЖ финалда оқ либосда ўйнайди

Tolibjon Qosimov
28 мар 2022
Хабарингиз бор, эртага "Navruz Cup-2022"да учинчи ўрин учун ва финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси турнирнинг финал учрашувида Угандага қарши баҳс олиб боради. ЎФА матбуот хизмати берган хабарга кўра, вакилларимиз эртага тўлиқ оқ рангда майдонга тушадиган бўлишди, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин эртага, 29 март куни соат 19:00 да Намангандаги "Марказий" стадионда старт олади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати