Наврўзбек Иминжонов: "Мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди"

Sherzod Nurmatov
16 апр 2026, 12:30
Пролига 3-туридан ўрин олган "Металлург" – "ТерДУ" (3:1) учрашувидан сўнг бекободликлар ҳужумчиси Наврўзбек Иминжонов фикрларини билдириб ўтди.

22 ёшли футболчи баҳсда иккита тўп киритиб, энг яхши футболчилардан бири бўлди.

“Ўйинимиз аъло даражада ўтди. Дублга эришиб, жамоам ғалабасида ҳисса қўшганимдан мамнунман. Энг муҳими, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Улар бизни мана шундай қўллаб-қувватлашда давом этишса, ҳар доим ғалаба учун ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Жамоага мослашиш жараёни? Бу унчалик қийинчилик туғдирмади. Акаларимиз, дўстларимиз билан бир жамоада тўп тепиб келганмиз. Майдонда бир-биримизни тўлдириб, ўзаро тушуниб ҳаракат қиляпмиз.

Навбатдаги турда "БухДУ" билан тўқнаш келамиз. Ушбу ўйинга ҳам мураббийлар кўрсатмаси асосида астойдил тайёргарлик кўрамиз. Бу ўйинда ҳам 3 очко бизники бўлади деган умиддаман”, – деди Иминжонов.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia