Наврўзбек Алимов терма жамоадаги илк голини урди

Narzulla Saydullayev
15 окт 2014
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиндаги голлардан бирини "Қизилқум" клуби ҳужумчиси Наврўзбек Алимов араблар дарвозасига урди.

Эътиборлиси, Алимов учун бу миллий терма жамоа таркибида дастлабки гол бўлиб тарихда қоладиган бўлди. Наврўзбек бунгача терма жамоада 6та ўйин ўтказганди. Демак 7-ўйинда ўзининг илк голини уришга муваффақ бўлди.

Кеча Темур Кападзе ўзининг 10-голини урди. Сервер Жепаров ҳисобидаги голлар сони 23тага етди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia