UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  0 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  4 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  6 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  1 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  4 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  6 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0

"Наврўз кубоги-2017" - "Насаф" чемпион! Янгиликлар

"Наврўз кубоги-2017" - "Насаф" чемпион!

Бугун Қарши шаҳридаги "Насаф" футбол мактаби сунъий қопламали майдонида "Наврўз кубоги-2017" турнирининг ғолиби аниқланди.

Қарши олимпия захиралари коллежи футбол майдонида эса турнирнинг учинчи ўрин учун баҳсида майдон эгалари Фарҳод Усмонов бошчилигидаги "Олимпия-2001" жамоаси "Турон" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Бу ўйинда "Олимпия-2001" 2:1 хисобида ғолиб чиқди.



Финалда "Насаф-2001" - "Шўртан-ФМ" тўқнашуви кузатилди. Асосий вақтда 2:2 ҳисоби қайд этилгани боис ғолибни пенальтилар сериясида аниқлашга тўғри келди. Унда "Насаф" футбол мактаби тарбияланувчилари 5:4 ҳисобида устун келиб, "Наврўз кубоги-2017" ғолибига айланишди.



Турнир ғолиблари "Насаф-2001" жамоаси
А.Неъматов, С.Рахманов, М.Саидахмедов, Ш. Эркинов, А. Давронов, Ш.Комилов, А.Турдиалиев,(с) Ш.Нуриддинов, Ш.Холдоралиев, Э.Жореқулов, А.Хусанов, А. Жўрақулов, М.Қосимов, Ж. Матқурбонов.

Азамат Алиқулов ("Насаф-2001" мураббийи)-

Ўйин тенг курашлар остида кечди. Тўғри,биз кўпроқ қарши ҳужумларга таяндик. Олдинги учрашувларда ҳам етарлича хавфли вазиятларни юзага келтиргандик, аммо... Бу сафар асосий вақтда иккита гол уришга муваффақ бўлдик. Умуман олганда, тан олиш лозим, пенальтилар сериясида омад кулиб боқди. Барча шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Ушбу ғолибликни "Насаф" футбол мактабидаги раҳбарият ва мураббийлар футболчиларга бағишлаймиз. Кириб келаётган янгилиш фасли "Наврўз" айёми билан юртдошларимни табриклаймиз.


  
Учинчи урин учун баҳс:
"Олимпия-2001"(Қарши) - "Турон" (Қарши ) 2-1

Финал
"Насаф-2001" (Қарши) - "Шўртан-ФМ"(Ғузор) 2-2
Пенальтилар серияси: 5:4


Фаҳриддин Чориев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика