Наврўз Алимов: "Кейинги мавсумда Суперлигага қайтмоқчиман"

Narzulla Saydullayev
11 май 2018
Про-лиганинг 8-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" жамоаси устидан 2:1 ҳисобида устун келди.

Ўйинда мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилган Наврўз Алимов учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Учрашув анча қийин кечди. Бу ўйинда ютмасак бўлмасди. Боиси бир нечта учрашувларни бой бериб қўйган эдик. Мухлисларга раҳмат. Бизларга ишониб охиригача қўллаб-қувватлашаётгани учун. Содиқ мухлисларимиз машғулотларга келиб ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Уларга жамоамиз номидан ҳам ташаккур изҳор этаман. Кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб уларни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз.

Бироз лат едим. Бироқ жароҳатим жиддий эмас. Ушбу мавсумда кўпроқ гол уриб, жамоамга кўпроқ нафим тегишига ҳаракат қиламан. Кейинги мавсумда Суперлигага қайтмоқчиман. Кейинги ўйинимиз Муборакда бўлади ва меҳмонда ҳам очко олиб қайтишга ҳаракат этамиз", дейди Наврўз Алимов.

Фурқат Юсупов


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia