"Навбаҳор"ни тарк этган Амирбек Жўрабоев "Истиқлол"га қайтди

Aslanov Jasurbek
7 авг 2020, 13:36
"Навбаҳор" жамоаси билан хайрлашган тожикистонлик футболчи Душанбенинг "Истиқлол" жамоасига ўтди.

Бир йиллик танаффусдан сўнг собиқ жамоасига қайтган Амирбек Жўрабоев "Истиқлол" билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Ушбу футболчи 2016-2019 йиллар оралиғида душанбеликлар шарафини ҳимоя қилган ва ички чемпионатда бир қатор совринларга эга чиққан, 2017 йилги мавсум ОФК кубоги финалига қадар етиб борган эди. Маҳоратли ярим ҳимоячи қадрдон жамоасида 22-рақамни танлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Истиқлол" матбуот хизмати