UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  23 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

"Навбаҳор": Ёшларимиз "Нефтчи" билан дуранг ўйнашди Янгиликлар

"Навбаҳор": Ёшларимиз "Нефтчи" билан дуранг ўйнашди

Теглар :  Нефтчи
Фарғонада бўлиб ўтаётган “Ҳоким кубоги” мусобақасида иштирок этаётган ёшларимиз бугун гуруҳдаги сўнгги учрашувни “Нефтчи-1” жамоасига қарши ўтказишди.

Фарғоналиклар билан ўтган ўйинда футболчиларимиз ижобий натижа сари ҳаракат қилишди. Ўз навбатида “Нефтчи” вакиллари ҳам фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тўп суришди. Аммо, якунда уч очкони қўлга киритиш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Ҳар икки жамоа футболчиларида гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, вазиятларни голга айлантириш ҳеч кимга насиб этмади ва баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. “Нефтчи” билан ўтган ўйинда жамоамиз таркибида ҳужумчи Абдумалик Абдуллаевни ҳам тўп сурганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Учрашувни ёшларимиз қуйидаги таркибда ўтказишди: Мирзоҳид Маматхонов, Искандар Сидиқжанов, Шаҳзод Ҳамидов, Жавоҳир Олимжонов, Ғолиббек Каримов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Аббос Ғуломов, Акбарали Холдоров (Музаффар Абдуллаев), Аҳмад Мамадалиев (Илҳом Алибоев), Ислом Абдуқодиров (Бобир Тиллабоев), Абдумалик Абдуллаев (Иброҳим Исмоилов).

Шу тариқа “А” гуруҳида қатнашган ёшларимиз 4 очко жамғарган ҳолда гуруҳда учинчи ўринни банд этишди. Гуруҳ ғолиблигини Фарғонанинг яна бир жамоаси “Истиқлол” 7 очко билан қўлга киритган бўлса “Нефтчи” клубининг биринчи таркиби беш очко билан иккинчи поғонада қайд этилди. Сўнгги ўринни эса очко тўплай олмаган Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоаси банд этди. Гуруҳда қайд этилган Қирғизистоннинг “Олой” жамоаси мусобақада қатнашмаганлиги сабабли Ўш жамоасига қарши ўйин ўтказилмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика