"Навбаҳор" Туркияда "Алашкерт"ни мағлуб этди

Mirjalol Normatov
13 фев 2022
Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган "Навбаҳор" Арманистоннинг "Алашкерт" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

1:0 ҳисобида "лочинлар" ғалабаси кузатилган ўйиндаги ягона голни Андрей Сидоров киритди.

Назорат-синов ўйини

“Навбаҳор” – “Алашкерт” (Ереван) – 1:0

Гол: Андрей Сидоров.

“Навбаҳор”: Раҳимжон Давронов, Хуршидбек Мухторов, Бобур Мўйдинов, Аббос Ғуломов, Ҳожиакбар Юнусов, Сардор Теляков, Жамшид Болтабоев, Асад Собиржонов, Ислом Кенжабоев, Эҳсони Паншанбе, Иброҳим Ғанихонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Музаффар Мўминов, Андрей Сидоров.

"Навбаҳор" Туркия йиғинлари доирасидаги навбатдаги учрашувини 16 февраль куни "Химки"га қарши ўтказади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар