UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  0 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  0 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  4 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  8 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0 13:25"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  8 13:10Ёзда эркин агентга айланадиган АПЛ футболчилари  4 12:42"Цементчи" "Арал" билан ўйин учун Нукусга бормайди. Жамоага техник мағлубият ёзилди  5 12:13"Милан" ярим ҳимоячиси "Реал"ни эмас, "Манчестер Сити"ни танлади  5 11:45"Артета эффекти": Райс "Арсенал"да олдинги фаолиятидагидан кўра кўпроқ гол урди  2 11:12Бразилиялик афсона ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди  5 10:36ЦСКА устози кечаги учрашувдан сўнг Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  11

"Навбаҳор" трансфер қил(аёт)ган легионер... Янгиликлар

"Навбаҳор" трансфер қил(аёт)ган легионер...

Мирлан Мурзаев Наманган клубининг машғулотларида иштирок этаётгани тўғрисида хабар чиқди.

Фахриддин Рўзиев телеграмдаги каналида қирғиз форварди ҳақида сизни қизиқтириши мумкин бўлган баъзи маълумотларни келтирди.

1990 йилда туғилган футболчи фаолиятини "Дордой"да бошлаган. Унинг терма жамоадаги дебюти 18 ёшида Непалга қарши баҳсда содир бўлган.

Мурзаев 2010 йилнинг январида Москванинг "Локомотив" клубига трансфер бўлади. У "темирйўлчилар"нинг асосий таркибига киролмай, ўринбосарлар жамоаси сафида ярим йил қолган.

Ўзини легионер сифатида Туркия, Исроиль, Кипр ва Ҳиндистонда ҳам синаб кўрган. Ҳозирги (ёки охирги) жамоаси "Алга".

Ҳужум чизиғининг исталган нуқтасида ўйнай оладиган футболчи қирғиз чемпионатининг энг қимматбаҳо футболчиларидан бири ҳисобланади (250 минг евро).

Баъзи манбаларга кўра, у Қирғиз Республикаси терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (15).

У "Навбаҳор"нинг асосий посбони Ўткирбек Юсупов дарвозасига бир марта гол урган. Бу воқеа март ойида ўтказилган "Navruz cup-2022"да содир бўлган эди.

Шунингдек, Мурзаев ижтимоий тармоқларда анча машҳур. Унинг инстаграмда 100 мингга яқин кузатувчиси бор. Бу борада "Навбаҳор"нинг ҳеч қайси футболчиси Мирланга тенглаша олмайди...

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика