

Жамоа аъзолари икки кунлик дам олишдан сўнг бугундан “Шўртан”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди. Дастлабки машғулот кечки пайтга режалаштирилганлиги сабабли футболчилар куннинг иккинчи ярмида клуб қароргоҳида тўпланишди.
Эслатиб ўтамиз, “Шўртан” билан ўйин 22 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 17.00да бошланади. Ғузорликлар билан ўтадиган учрашувни бухоролик Ильгиз Танташев бошқариши ҳақида ҳам аввал хабар бергандик.



