

Наманганликлар “Олимпик”да порлаган, бироқ "Пари НН" омади юришмаган Русланбек Жиянов билан шартнома имзоламоқчи. Ҳозирда томонлар музокараларни давом эттиришмоқда. Агар икки томон келишувга эриша олса, келаси мавсум 22 ёшли футболчини “Навбаҳор” сафида кўришимиз мумкин.



