

Бугун клубнинг мухлислар каналида "Навбаҳор" президенти Отабек Саматов "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян билан музокара ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Энди барча гап Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовда қолган. Агар ҳоким бунга розилик билдирса, терма жамоа собиқ устози "лочинлар" сафида иш бошлайди.



