

Йиғилишда иккала жамоа вакиллари, учрашув назоратчиси ва комиссари иштирок этишди. Унда эртанги баҳсга оид ташкилий масалалар бўйича сўз кетди. "Навбаҳор" қизил, "Қизилқум" кўк рангли формада майдонга тушиши аниқ бўлди.
Ўйин 12 май куни соат 20:30да Намангандаги "Марказий" стадионда бошланади.




