UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  8 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  9 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  12 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  10

"Навбаҳор" қарздорликларни ҳалигача тўлиқ бартараф этмаган. ЎзПФЛ бундан хавотирда Янгиликлар

"Навбаҳор" қарздорликларни ҳалигача тўлиқ бартараф этмаган. ЎзПФЛ бундан хавотирда

"Навбаҳор" футбол клуби имзоланган шартномавий муносабатлар бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажара олмаётгани Ассоциация ҳамда Лига хавотирига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, тўлиқ бўлмаган ахборот клуб мухлисларининг нотўғри хулосалар ва талқинларига олиб келаётгани сир эмас. Шундан келиб чиқиб, Лига мазкур масалага ойдинлик киритишни лозим деб топди. Зеро, клуб молиявий мажбуриятларни бажаришда олдинга силжиш ўрнига, йилдан йилга янада мураккаб вазиятга тушиб бормоқда.

Ўтган йилнинг 18 декабрь санасида ЎФА тегишли қўмитаси "Навбаҳор" клубига қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйганди. Шунга қарамай, клуб қатор футболчилар билан шартнома имзолашда давом этмоқда. Бироқ мазкур шартномаларни Лига рўйхатидан ўтказиш имконияти мавжуд эмас. Лига рўйхатидан ўтаётган футболчилар электрон платформа орқали ФИФА билан тўғридан-тўғри интеграциялашаётганидан келиб чиқиб, мазкур масала жиддий аҳамият касб этишини тушуниш мумкин.

ЎФА қўмитаси шу йилнинг 17 январь кунги йиғилишда "Навбаҳор" клубига қўйилган тақиқ давом этишини, қўшимчасига футбол клуби жаримага тортилганини маълум қилди. Боиси, клубнинг шартномавий мажбуриятлар масаласида муаммолари етарлича. Жумладан, "Навбаҳор фарм" жамоаси ҳамда футзал жамоаси спортчилари билан ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмаган. Ишни тўғри йўлга қўйган Суперлига клублари эса мазкур масалани 10 январь санасидаёқ ҳал қилишга эришганди.

Шунингдек, "Навбаҳор" мураббийи Григорий Колосовский клубга нисбатан учинчи бор ариза киритди. Унда мураббий билан уч мавсумдан буён тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани қайд этилган. Мутахассис ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган қонуний вакил клуб ҳар сафар ваъда билан чекланиб қолаётганидан келиб чиқиб, бу сафар трансфер тақиқи қўйишни талаб қилган. Мазкур ишда талаб қилинаётган сумма "Навбаҳор" футзал жамоасининг тўлиқ бир мавсумдаги ҳаражатларидан кўпроқни ташкил қилади.

"Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган Остон Ўрунов ҳамда Аброр Исмоилов масаласи ҳам очиқлигича қолган. Остон барча масалани ФИФА тегишли регламентида белгилангани бўйича амалга оширди. "Навбаҳор" Ўрунов билан жорий йилнинг 1 февраль санасига қадар ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан расмий кафолат берган бўлса-да, мазкур кафолатга амалга қилинмади.

Олександр Касьян билан меҳнат шартномасини имзолаш олдидан "Навбаҳор" ОКМК клуби билан келишув имзолаган. Бироқ келишув шартлари ўз вақтида амалга оширилмаганидан келиб чиқиб, "Навбаҳор" ОКМК олдида қарздорга айланган. Мазкур масала ҳозиргача ҳал этилмаган.

Юқорида қайд этилган ишлар фақатгина Лигага маълум бўлганлари ҳисобланади. "Навбаҳор" қарздорликлар тўлиқ бартараф этилгани масаласини Ассоциация учун исботламаганидан келиб чиқилса, янги-янги қарздорликлар чиқиб келиши катта эҳтимол.

Лига "Навбаҳор" қайд этаётган натижаларни алоҳида эътироф этади. Биз клуб мухлислари ва уларнинг клуб муваффақиятларидаги алоҳида ҳиссаларини қадрлаймиз. Аммо бу каби масалалар профессионал футбол клубининг иш тизимига, ФИФА, ОФК, ЎФА талабларига масъулиятсизларча ёндашишга сабаб бўлмаслиги лозим.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика