"Навбаҳор" Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабонини ўз сафига қўшиб олди

Alisher
10 фев 2024, 20:10
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ дарвозабони Александр Лобанов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади.

"Тажрибали дарвозабон Александр Лобанов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.  

Лобанов 1986 йил, 4 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Сўғдиёна” (Жиззах, 2005-2006 йиллар), “Қайсар” (Қизилўрда,Қозоғистон, 2007 йил), “Акжайик” (Уральск, Қозоғистон, 2008 йил), “Бухоро” (Бухоро, 2009-2010 йиллар), “Арал” (Нукус, 2011 йил), “Пахтакор” (Тошкент, 2012-2015 йиллар, 2016 йилнинг 2-давраси – 2018 йил), “Металлург” (Бекобод, 2019–2023 йиллар) жамоалари дарвозасини қўриқлаган.

Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони (2012, 2014-2015 йиллар), шунингдек, миллий чемпионатимизнинг кумуш (2018 йил) ва бронза (2017 йил) медаллари соҳиби.

Бундан ташқари, Эрон чемпионати кумуш медалини қўлга киритган (2016 йил).

2015-2017 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 

Биз Александр Лобановга “Навбаҳор”даги фаолиятида омад ёр бўлиб, “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", — дейилади клуб хабарида.


AlisherМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати