

Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўзаро ўйинида "лочинлар" йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Олмалиқда кечган охирги учта ўйинда ОКМК бу рақибга ютқазмган. Сўнгги бор "Навбаҳор" сафарда Олмалиқ жамоасини 2022 йилги мавсумда мағлуб этишга эришган эди - 2:1. Ўшанда Наманган клуби сафида айни пайтда "Нефтчи"да ўйнаётган Жамшид Искандеров ва Зоран Марушич уришганди. ОКМК таркибида ягона голга Шоҳруҳ Гадоев муаллифлик қилганди.




