UZ

Сўнгги янгиликлар

21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  0 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  3 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0

«Навбаҳор» олдига 2018 йилги мавсумда 3-ўрин учун кураш олиб бориш вазифаси қўйилди Янгиликлар

«Навбаҳор» олдига 2018 йилги мавсумда 3-ўрин учун кураш олиб бориш вазифаси қўйилди

7 февраль куни Наманган шаҳридаги марказий стадионнинг анжуманлар залида “Навбаҳор” футбол клуби мутасаддилари ва ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, Олий мажлис Сенати аъзоси, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Абдураззоқов, вилоят футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев ва бошқалар қатнашишди.  Йиғилишни Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров олиб борди.

Хайрулла Бозоров клуб тизимида ўзгаришлар юз бериши лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг, ташкилий масала кўриб чиқилди. Жумладан, тадбиркор Олимжон Исаев Наманган футбол ассоциацияси вице-президенти этиб сайланди. Шу кунгача Наманган вилоят жисмоний тарбия  ва спорт бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Акрамжон Дедабаев “Навбаҳор” жамоаси бош директори этиб тайинланди. Шу кунгача клуб бош директори лавозимида ишлаган Набихон Абдуғаниев эса марказий стадион директори этиб сайланди.

Шундан сўнг, “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов олдига 3-ўрин учун кураш олиб бориш вазифаси қўйилди.


Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика