

Мавсумлар оралиғида “Навбаҳор” таркибига қўшилган ярим ҳимоячи Аюбхон Нўъмонов расман клуб аъзосига айланди.
Шунингдек, 2017 йилги мавсумни Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўтказган ёш ҳужумчи Сардор Сулаймонов ҳам “Навбаҳор” сафига қўшилди. 1994 йилда туғилган ҳужумчи жорий йилги мавсумлар оралиғида “Бухоро” жамоаси таркибида шуғулланаётганди.
Эндиликда Сулаймонов бир йиллик шартнома имзолаганлиги сабабли 2018 йилги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилади.




