UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  1 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  12 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15

Аюбхон Нўъмонов: "Ҳали мағлубиятга учрамадик ва ютқазиш ниятимиз ҳам йўқ" Янгиликлар

Аюбхон Нўъмонов: "Ҳали мағлубиятга учрамадик ва ютқазиш ниятимиз ҳам йўқ"

"Сўғдиёна" Суперлиганинг 5-турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Ушбу баҳсдан сўнг мехмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилган ва ўйиннинг энг яхши футболчиси сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 

"Ўйин яхши ўтди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда ҳисобида олдинга ҳам чиқиб олдик. Агарда ўзимиз яратган вазиятларни голга айлантирганимизда ҳисоб бошқача кўриниш оларди. Навбатдаги учрашувларда йўқотилган очколар ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб Жиззахдан келган кўп сонли мухлисларга миннатдорчилик билдираман. 

Худога шукур ҳали мағлубиятга учрамадик. Бундан кейин ҳам ютқазиш ниятимиз йўқ. 

Иккинчи бўлимда ҳимояга эътибор қаратганимиз билан қарши ҳужумларда қулай имкониятларга эга бўлдик. Рақиб ўз майдонида доим биринчи рақам остида ўйнашини билардик",- дейди Аюбхон Нўъмонов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика