UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  1 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   2 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  1 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  4 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  3 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  5 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  4 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  12

«Навбаҳор» - «Нефтчи» учрашуви олдидан Янгиликлар

«Навбаҳор» - «Нефтчи» учрашуви олдидан

Теглар :  НавбаҳорНефтчи
Эртага Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда мамлакат кубогининг 1/8 финал жавоб учрашувида "Навбаҳор" "Нефтчи" клубини қабул қилади.

Мазкур учрашув соат 19.00да бошланади. Ўйин олдидан айрим статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз. "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари Ўзбекистон кубогида шу кунга қадар ўзаро 12 та учрашувда куч синашишган. Олдинлари рақиблар асосан ярим финалда куч синашганликларини айтиб ўтиш жоиз. Бир бор жамоалар мамлакат кубоги финалида баҳс юритишган. Сўнгги ўйин эса шу йилнинг 23 май куни Фарғонада ўтказилди.

Ўтказилган 12 та учрашувнинг олтитасида «Навбаҳор» ғалаба қозонган. «Нефтчи» ҳисобидаги ютуқлар сони эса тўрттани ташкил этмоқда. Иккита ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Дуранг натижалар 1995 ва 1997 йилларга тўғри келади. Дастлаб Фарғонада кейин эса Наманганда кучлар тенг келган. Сафарда дуранг қайд этган жамоалар финалга чиқишган. Финалга чиқиш борасида «Навбаҳор» «Нефтчи»дан устунликка эга. Наманганликлар 1992, 1993, 1995 йилларда икки ўйин натижасига кўра «Нефтчи»ни мағлуб этиш орқали ҳал қилувчи финал баҳсида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишган. 1992 ва 1995 йилларда «Навбаҳор» Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. 1998 йили учинчи бор биллур совринга эга чиққан «лочинлар» финалда айнан «Нефтчи»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган. Жорий йилги мамлакат кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки учрашувда «Нефтчи» 1:0 ҳисобида устун келди.

«Навбаҳор» Ўзбекистон кубокларида шу кунга қадар умумий ҳисобда 117 та учрашув ўтказган. Жамоамиз учрашувларнинг 65 тасида ғалаба қозонган. 14 та ўйинда эса дуранг кузатилган бўлса 38 та баҳсда имконият бой берилган. Рақиблар дарвозаси 249 марта нишонга олинган бўлса дарвозамиз 134 бор ишғол қилинган.
Ўзаро барча учрашувларда қайд этилган натижалар

1992 йил
Ярим финал
«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 1:2.
«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 2:1.

1993 йил
Ярим финал

«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 1:0.
«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 2:1.

1994 йил
Ярим финал

«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 2:1.
«Нeфтчи» – «Нaвбaҳoр» - 2:0.

1995 йил
Ярим финал

«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 2:2.
«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 5:0.

1997 йил
Ярим финал

«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 2:2.
«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 1:0.

1998 йил
Финал

«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 0:2.
Голлар: Ш.Раҳмонқулов (38), А.Солиев (51).

2017 йил
1/8 финал

«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 1:0
Гол:
Ш. Ҳакимов (39 пен.)

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика