UZ

Сўнгги янгиликлар

07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  2 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  50 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  4 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  6 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  6 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1

"Навбаҳор" назорат учрашувида "Нефтчи"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Навбаҳор" назорат учрашувида "Нефтчи"ни мағлуб этди

Бугун Қиргулидаги "Нефтчи" спорт мажмуаси ўйингоҳида Фарғонанинг "Нефтчи" ва Наманганнинг "Навбаҳор" жамоалари ўртасида назорат баҳси бўлиб ўтди.

Ўртоқлик мақомида кечган мазкур беллашувга кўплаб футбол ихлосмандлари ташриф буюрдилар.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Дастлабки дақиқаларда "Нефтчи" вакиллари наманганликлар дарвозасини ишғол этиш учун ҳужум ташкил этган бўлсалар, бўлим ўрталарига келиб "Навбаҳор" вакиллари ўйин тизгинини қўлга ола бошладилар. Ўйиннинг 31-дақиқасига келиб "Навбаҳор" жамоаси аъзолари ҳисобни очдилар. Бу вазиятда қанотдан етказиб берилган тўпни наманганликларнинг хорватиялик легионери Вилим Посинкович боши билан аниқ зарба йўллаб, "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим "Навбаҳор" жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.

Қизиқарли кечган баҳснинг иккинчи бўлимида дарвозаларга жами 3 та гол киритилди. Дастлаб Амирбек Жўрабоев "Навбаҳор" жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилган бўлса, кейинроқ Аббос Ғуломов "Навбаҳор"нинг учинчи голини киритишга муваффақ бўлди. Ниҳоят бўлим сўнгига келиб "Нефтчи" вакиллари наманганликлар дарвозасига гол киритишни уддасидан чиқдилар. Бу вазиятда учрашув ҳаками "Навбаҳор" футболчилари ўз жарима майдонлари ичида ўйин қоидасини бузди топди ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Белгиланган пенальтини Идрис Бикмайкин аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди.

Дўстона руҳда кечган баҳс "Навбаҳор" жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Ўртоқлик учрашуви.

"Нефтчи" - "Навбаҳор" 1:3 (0:1)

Фарғона. "Нефтчи" СМ ўйингоҳи.

Голлар:
Вилим Посинкович (0:1), Амирбек Жўрабоев (0:2), Аббос Ғуломов (0:3), Идрис Бикмайкин (1:3).

"Нефтчи":
Шерзод Абдураимов, Дилёр Ирматов, Жамшид Қобулов, Миржамол Неъматов, Алишер Абдувоҳидов, Отабек Зокиров (Павел Смоляченко), Исломбек Каримов, Сардорбек Сотволдиев, Санжар Зокиров, Достонбек Бобожонов, Достонбек Тошматов (Идрис Бикмайкин).

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Тоҳир Шамситдинов, Ғиёс Комилов, Хуршид Мухторов, Мирзоҳид Ғофуров, Фуат Байрамов, Ислом Рашидхонов, Иван Соловьёв, Вилим Посинкович, Артём Шербак, Азизбек Турғунбоев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Ислом Исоқжонов, Абдулҳай Исмоилов, Шаҳзод Ҳамидов, Обид Жўрабоев, Сардор Теляков, Анвар Ҳожимирзаев, Аббос Ғуломов


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика