UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  0 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12

"Навбаҳор" - "Насаф". "Аждарлар"нинг Намангандаги омадсиз серияси давом этадими? Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Насаф". "Аждарлар"нинг Намангандаги омадсиз серияси давом этадими?

Теглар :  НавбаҳорНасаф
Бугун Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдин ушбу тўқнашув ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар

Шу кунгача "Навбаҳор" ва "Насаф" клублари 50 марта тўқнаш келишган. 22 та ўйинда қаршиликлар зафар қучишган, 13 марта наманганликлар ғолиб бўлишган. Қолган 15 та баҳсда дуранг кузатилган. Ўзаро ўйинларда "аждарлар" 79та, "лочинлар" 66та гол уришган.

"Насаф" чемпионат доирасида 2013 йилдан буён сафарда "Навбаҳор"ни мағлуб эта олмай келмоқда.

"Навбаҳор" мезбон бўлган сўнгги беш учрашув:
19.03.2021 "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0
26.09.2020 "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0
31.10.2019 "Навбаҳор" - "Насаф" 1:1
07.04.2018 "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0
25.11.2017 "Навбаҳор" - "Насаф" 1:0

Янги футболчилар

Иккала жамоа ҳам қишки трансфер ойнаси вақтида бир қатор янги ижрочиларни ўз сафларига қўшиб олишди.

"Навбаҳор": Ислом Кенжабоев, Нурилло Тўхтасинов, Станислав Андреев, Андрей Сидоров, Жамшид Болтабоев, Элгужа Григалашвили, Егор Кримец, Асадбек Собиржонов, Жамшид Искандеров, Зоран Марушич, Йован Жокич, Рустам Ашурматов.
"Насаф": Иван Соловьёв, Шароф Муҳитдинов, Семир Смайлагич, Акмал Содиқов, Шамшод Субхонов.

Стадион

"Навбаҳор" – "Насаф" учрашуви 3 март куни Намангандаги "Марказий" стадионда соат 18:30 да бошланади.





Ҳакамлар
Учрашувни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ўтган мавсум ушбу ҳакам "Навбаҳор" иштирокидаги иккита ўйинда ишлаган ва уларда "лочинлар" мағлуб бўлишмаган ва гол ўтказишмаган: "Металлург" мағлуб этилган - 1:0, АГМК билан дуранг кузатилган - 0:0.

Танташев ўтган йил "Насаф"нинг "Пахтакор"га қарши баҳсини бошқарган. Ўшанда "аждарлар" ўз майдонида 2:3 ҳисобида ютқазишган.


"Навбаҳор" – "Насаф"
3 март 2022 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 18:30
Ҳакамлар:
Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Александр Попов
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистент: Зиёдулла Абдураҳмонов
Комиссар: Бекзод Арипов.


Навбаҳор

Суперлига. 1-тур

03/03/2022, 18:30

0
:
0
Тугади

Насаф

45'
90'
45'  Боян Цигер (Нурилло Тўхтасинов)
62'  Даврон Ҳошимов
63'  Ислом Кенжабоев (Асадбек Собиржонов)
63'  Элгужа Григалашвили (Зоран Марушич)
62'  Шерзод Насруллаев
63'  Ҳусниддин Алиқулов
63'  Баҳром Абдураҳимов (Иван Соловьёв)
63'  Шаҳзод Акрамов (Сухроб Нуруллоев)
84'  Ҳусайин Норчаев (Семир Смайлагич)
84'  Умиджон Эргашев
90'  Шерзод Насруллаев (Алибек Давронов)





Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика