"Навбаҳор": Намангандаги йиғин бошланди
28 фев 2017 13:37
Янгиликлар
"Навбаҳор": Намангандаги йиғин бошланди
Бугун "Навбаҳор" аъзолари Наманганда тўпланиб, мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошлашади.
Айни пайтда мураббий ва футболчилар клуб қароргоҳига йиғилишга улгуришди. Кечки пайт жамоамиз Намангандаги дастлабки машғулотда қатнашишади. Бу орада ПФЛ 2017 йилги чемпионатнинг дастлабки турида хизмат қиладиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. 4 март куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” ва “Обод” жамоалари ўртасидаги учрашувни Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Рўзиевга қанотларда Олим Абдувосилов ва Санжар Шоюсуповлар ёрдам беришади. Андижонлик Акмал Раҳимов эса захирадаги ҳакам вазифасини бажаради. Наманганга назоратчи сифатида Арслон Ҳотамов Роман Черников ПФЛ вакили сифатида ташриф буюришади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар