"Навбаҳор" Мираҳмадовнинг трансфери учун неча пул таклиф қилди?

Август ойининг 6-санасида сайтимизнинг "Эшитдик-да!" рукни "Бунёдкор" форварди Миржаҳон Мираҳмадовга "Навбаҳор" қизиқиш билдиргани тўғрисида хабар берган эди.

"Қалдирғочлар" бош директори Улуғбек Мирзаев Championat.asia журналисти Фахриддин Рўзиев билан суҳбатда бу маълумотни тасдиқлади:

"Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Миржаҳон Мираҳмадов учун дастлаб 500 млн, кейин 1 млрд сўм маблағ таклиф қилишди. "Навбаҳор" бу маблағни бирданига ҳисоб рақамимизга ўтказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Аммо, биз "Навбаҳор" жамоасининг 1 млрд тўлай олишига ишонмадик ва таклифни рад қилдик".

Тўлиқ суҳбатни ўқинг↓↓↓

"Навбаҳор" раҳбарияти жентльменлик қилмади" — Улуғбек Мирзаев


Манба: championat.asia