

Ўтган вақт давомида оёғидаги жароҳатни даволаш билан ўтказган Ғайрат бугундан эътиборан машғулотларда қатнашишни бошлайди. Ҳозирча футболчи якка тартибда шуғулланиб туради.
Кейинчалик ҳаммаси жойида бўлса Жўраев умумий гуруҳда шуғулланиш имконига эга бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, футболчимизни тезроқ олдинги спорт формасини тиклаб олиб, ўз ўйинлари билан “Навбаҳор” мухлисларини хурсанд қилишига тилаб билдириб қоламиз.



